Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Чемпионлар Лигасида 115-ўйинини ўтказади

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ҳозирга қадар Осиё Чемпионлар лигасида 114 беллашув ўтказиб, 50 ғалаба, 23 дуранг ва 41 мағлубият қайд этган. Рақиб дарвозасига 159 тўп киритиб, дарвозасидан 152 гол қўйиб юборган ва 173 очко тўплаган. Илк ўйин бундан деярли 21 йил аввал Тошкентда Иорданиянинг "Ал Виҳдат" жамоасига қарши ўтказилиб, унда жамоамиз 3:0 ҳисобида зафар қучган. Шунингдек, чемпионлар мусобақаси саналган Осиё Чемпионлари Кубогида икки ўйин ўтказилган.

Осиё клублар мусобақаларида эса жамоамиз жами 130 беллашувда майдонга тушиб, 57 ғалаба, 25 дуранг ҳамда 48 мағлубиятга эга. Рақиблар дарвозаси 202 марта ишғол қилиниб, 186 гол ўтказилган.

Чемпионлар Лигасида умумий иштирок борасида "Пахтакор" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби билан биргаликда рекордчи саналади. Иккала жамоа 17 мартадан турнирда иштирок этган. Гуруҳ ўйинлари ва плей-офф босқичи натижаларини ҳисоблаганда "Пахтакор" ОЧЛнинг умумий жадвалида 6-поғонани эгаллаб турибди.