Клуб янгиликлари

Дилшод Каримов “Puma” бош офисида бўлди

Клуб янгиликлари

2023 йилги мавсумдан “Пахтакор” Германиянинг машҳур компанияси “Puma” савдо бренди томонидан спорт кийимлари билан таъминланди. 

Ҳамкорликни янада юқори босқичга олиб чиқиш мақсадида куни кеча компания офисига ташриф буюрган жамоамиз раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Каримов, у ерда 2024 йилги мавсум бўйича музокара олиб борди. 

Ҳар бир компаниянинг сифат даражаси бўлади. Янги мавсум учун “Пахтакор” “Puma”дан Европанинг топ жамоалари -  “Манчестер Сити”, “Боруссия” (Дортмунд) ва “Ланс” каби машҳур жамоалар учун тикадиган сифати бўйича музокара ўтказди. 
 
“Катта компаниялар янги моделларини Европа ички чемпионатларига мослаб чиқаради. Бизда эса мавсум баҳор-куз бўлганлиги учун бир йил кейинги дизайндан фойдаланиб келганмиз. Бу нафақат “Puma”, бошқа компанияларда ҳам шундай. Учрашувда жамоамиз 2024 йилда янги линия либосларини кийиши кераклиги ва унинг сифати топ жамоаларники билан бир хил бўлиши юзасидан гаплашдик”, - дейди Дилшод Каримов.