Клуб янгиликлари

Ёшларимиз "Қизилқум"ни тор-мор этди

Клуб янгиликлари

U-21 биринчилиги 18-турида "Пахтакор" Навоийда "Қизилқум"дан 5:0 ҳисобида устун келди. 

Ўйинни кескин ҳужумлар билан бошлаган ёшларимиз 15-дақиқада Поёновнинг зарбасидан кейин ҳисобни очишди. 20-дақиқада Позилов қўпол ўйнагани сабабли майдондан четлатилди. Шунга қарамай, дадил ўйнашда давом этган Олим Шокиров шогирдлари 25-дақиқада орадаги фарқни иккитага оширишди. Ўринбоев гол муаллифи бўлди. Иккинчи бўлим бошида Муҳаммадали яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бўлим ўрталарида Беглархонов ва Ибраимов биттадан тўп киритиб, якуний натижани таъминлашди - 5:0.

Ёшлар жамоамиз ва таъқибчи "Насаф" ўртасидаги фарқ 8 очкони ташкил қилмоқда. 

"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" 0:5
Ҳакам: К.Расулов (Қарши).
"Қизилқум": Бекмуродов, Гургенов, Турсунов, Усмонов, Музаффаров, Кенжаев, Носиров, Бозоров, Ризақулов, Раҳматиллаев, Асадов.
"Пахтакор": Шевченко, Ўринбоев, Поёнов, Саиднуруллаев, Тодоров, Беглархонов, Одилов, Фомин, Позилов, Ҳабибуллаев, Козимов.
Захира: Тўлабоев, Усмонов, Ибраимов, Б.Ўктамов, Анваров, Жалилов, А.Ўктамов.
Голлар: Поёнов 15, Ўринбоев 25, 55, Беглархонов 68, Ибраимов 72.
Четлатиш: Позилов 20.