Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Насаф". Ўзбекистон Суперкубоги ўйини превьюси

Клуб янгиликлари

24 август куни "Шерлар" Жиззахда "Насаф" билан Ўзбекистон Суперкубоги ўйинида майдонга тушади.

Ҳозирга қадар жамоамиз суперкубокда беш бор майдонга тушган. 1999 йил "Навбаҳор", 2015 йил "Локомотив", 2016 йил "Насаф"га имконият бой берилган, охирги икки йилда эса "Насаф" Чераннинг голлари эвазига мағлуб этилган. Таъкидлаш лозим, "Пахтакор" ва "Насаф" кетма-кет учинчи марта ушбу соврин учун ҳал қилувчи ўйинда тўқнаш келмоқда. Ўйинни дискваликация сабабли ўтказиб юборувчи футболчилар жамоалар таркибида йўқ.

"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги беллашув 24 август, пайшанба куни Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида соат 19:30да бошланади.