Клуб янгиликлари

Ёшларимиздан навбатдаги ғалаба

Клуб янгиликлари

U-21 биринчилиги 17-турида "Пахтакор" 3-ўринда бораётган "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйинни фаол бошлаган жамоамиз 7-дақиқада ҳисобни очди. Жароҳатидан тикланиб, ўйин амалиётига эга бўлиб бораётган Аъзамов рақиб дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи бўлим бошида Саиднуруллаев орадаги фарқни иккита кўринишга келтирди. Бекободликлар бунга 58-дақиқада бир гол билан жавоб қайтаришди. Муҳим ғалабага эришган Олим Шокиров шогирдлари 43 очко тўплаган ҳолда яқин таъқибчисидан 6 очкога ўзиб кетишган.

"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 2:1 (1:0)
Ҳакам: Д.Мирзараимов (Фарғона). 
"Пахтакор": Боймуродов, Поёнов, Саиднуруллаев, Аъзамов, Тодоров, Усмонов, Беглархонов, Одилов, Фомин, Абдуллаев, Ҳабибуллаев. 
Захира: Шевченко, Позилов, Ибраимов, Б.Ўктамов, Мифтахутдинов, Козимов, А.Ўктамов.
"Металлург": Муродбоев, Холиқов, Муродов, Абдуҳамидов, Файзуллаев, Р.Абдуманнонов, Абдусаломов, Раҳимжонов, Нўъмонов, Пиримқулов, Абдуллаев.
Голлар: Аъзамов 7, Саиднуруллаев 47 - Р.Абдуманнонов 58.