Клуб янгиликлари

Матбуот анжуманига таклиф этамиз

Клуб янгиликлари

23 июнь, жума куни "Пахтакор" футбол клуби барча ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф қилади.

Матбуот анжуманида жамоага таклиф этилган янги бош мураббий грузиялик Шота Арвеладзе ва жамоамизнинг янги аъзоси Черногория терма жамоаси футболчиси Марко Симич таништирилади. Тадбирда "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти ҳам иштирок этади.

23 июнь куни "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида соат 19:00да бошланадиган маросимга барча турдаги ОАВ вакилларини таклиф этамиз.