Клуб янгиликлари

Қаршида голсиз дуранг

Клуб янгиликлари

Суперлига 11-тур қолдирилган ўйинида "Пахтакор" Қаршида "Насаф" билан дуранг ўйнади - 0:0.

Аввалги ўйинга солиштирганда асосий таркибда уч ўзгариш бўлди. Саитов ўрнида Сайфиев, Стинворден ўрнида Азмиддинов ва дисквалификацияга учраган Черан ўрнида Собирхўжаев тўп тепди. Биринчи бўлимда ўйинни жамоамиз назорат қилди. 10-дақиқада Собирхўжаевга тегиб йўнашилини ўзгартирган тўпни мезбонлар посбони ушлаб олди. 25-дақиқада Алижонов узатган тўпни Сайфиев яқин масофадан дарвозага аниқ йўлламади. Мезбонларда бўлим охирида Чавезда икки вазият бўлди. Бирида Қувватов ишончли ўйнаган бўлса, иккинчи ҳолатда зарба ноаниқ кетди.

Иккинчи бўлимда ўйиндаги ҳужумкорлик ортди. Бўлим ўрталарида Жигаури икки бор яқин масофадан зарба бериш имкониятига эга бўлди. Биринчи вазиятда тўпни ҳимоячи қайтарди. Кейин эса зарба ноаниқ кетди. Беллашув сўнгида ажойиб имкониятни қўлдан чиқардик. Асқаровнинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди, Ҳамралиевнинг такрорий уринишидан кейин тўп устунга тегиб қайтди. Кейинроқ Меркнинг аниқ зарба йўллаганда Эргашев тўпни қайтарди. 0:0 ҳисобида дуранг билан пешқадамликни янада мустаҳкамлаган "Шерлар" 19 август куни "Металлург" билан Тошкентда тўқнаш келади.

"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 0:0
15 август. Қарши. "Марказий" стадион. 15107 томошабин.
Ҳакамлар: И.Танташев, А.Буров, А.Ғиёсов, Т.Суюнов. 
ВАР: А.Шукуруллаев. 
АВАР: И.Ильин. 
Назоратчи: В.Коваленко. 
Комиссар: Б.Арипов.
"Насаф": Эргашев, Давронов, Ғайбуллаев, Мозговой, Чавез (Круз, 76), Муҳаммадиев (Абдураҳматов, 63), Насруллаев, Жигаури (Амонов, 86), Бозоров, Станоевич (Абдураҳимов, 63), Эшмуродов (Нуруллоев, 76).
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Азмиддинов (Мерк, 75), Ҳамралиев, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Асқаров, 90), Турғунбоев, Холматов, Ҳамдамов (Эркинов, 78), Банашак (Холдорхонов, 90).