Клуб янгиликлари

Наманганда чиройли ўйин билан ғалаба қозондик

Клуб янгиликлари

Суперлига 16-турида "Шерлар" "Навбаҳор"ни меҳмонда 2:1 ҳисобида доғда қолдирди. 

Аввалги турда захира ўриндиғидан четлатилгани сабабли бу сафар трибунадан жой олган Максим Шацких таркибда баъзи ўзгаришларга қўл урди. Ҳимоя тўртлигида Алижонов, Стинворден, Ҳамралиев ва Саитов ҳаракат қилди. Ярим ҳимоя марказида Ҳамробеков ва Холматов, қанотларда Ҳамдамов ҳамда Турғунбоев, ҳужум ортида Черан ўйнаган бўлса, ҳужумда Банашак тўп тепди. Биринчи бўлимда ташаббус тўлиғича жамоамиз тарафида бўлди. Черан ва Холматовнинг зарбаларига аниқлик етишмади. 30-дақиқада Алижоновнинг ажойиб рейди гол билан тугади. Ҳожиакбар икки футболчини алдаб ўтиб, тўпни қанотдан жарима майдонига узатди. Бу ерда ҳаммадан чаққон ўйнаган Черан боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:1. Бўлим якунида орадаги фарқни оширдик. Бурчакдан Ҳамдамов узатган тўпдан сўнг Ҳамралиев боши билан гол урди - 0:2.

Иккинчи бўлим бошида Турғунбоев қулай вазиятда озгина ноаниқ зарба берди. 68-дақиқада Табатадзе ҳисобни қисқартирди. Қувватов бир ҳолатда жамоамизни голдан қутқарди. Сўнгги дақиқаларда Холдорхоновнинг уриниши ноаниқ чиқди. Муҳим ўйинда чиройли футбол намойиш қилган ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган "Пахтакор" турнир жадвалида якка пешқадамга айланди.

"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:2)
10 август. Наманган. "Марказий" стадион. 25260 томошабин.
Ҳакамлар: А.Шукуруллаев, С.Нишонбоев, А.Абдуллаев, С.Абдураҳмонов. 
ВАР: Р.Лутфуллин. 
АВАР: З.Абдураҳмонов. 
Назоратчи: О.Дачев. 
Комиссар: Б.Арипов.
"Навбаҳор": Юсупов, Милович, Йўлдошев, Ўрунов (Абдуманнопов, 22), Яхшибоев (Собиржонов, 59), Искандеров (Абдухолиқов, 46), Болтабоев, Голбан, Жокич (Аҳмедов, 90), Жўрабеков (Иванович, 46), Табатадзе. 
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Стинворден (Азмиддинов, 46), Ҳамралиев, Саитов (Сайфиев, 46), Ҳамробеков, Холматов, Турғунбоев, Ҳамдамов, Черан, Банашак (Холдорхонов, 73).
Голлар: Черан, 30 - 0:1. Ҳамралиев, 44 - 0:2. Табатадзе, 68 - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Яхшибоев, 22. Банашак, 26. Абдуманнопов, 37. Черан, 41. Ҳамробеков, 75. Қувватов, 78.