Клуб янгиликлари

Павел Павлюченко "Пахтакор"га кўчиб ўтди

Клуб янгиликлари

Беларуслик дарвозабон Павел Павлюченко жамоамизнинг навбатдаги янги футболчисига айланди.

Павлюченко фаолиятида Беларуснинг "Днепр", "Динамо" Брест, "Рух", Польшанинг "Гурник" ва "Брук-Бет" клублари сафида ўйнаган. Беларус миллий терма жамоасида айни пайтгача 11 учрашувда майдонга тушган. Бир мартадан Беларус чемпионати ва Кубогида ғолиб бўлган. Павлюченко билан бир ярим йиллик шартнома имзоланди. У жамоамизга бепул трансфер қилинди.

Павелга "Пахтакор"даги фаолиятида ютуқлар ва омад тилаб қоламиз. Чемпионлар сафига хуш келибсан!