Клуб янгиликлари

Отабек Боймуродов билан шартнома 2025 йил охиригача узайтирилди

Клуб янгиликлари

Академиямиз тарбияланувчиси, дарвозабон Отабек Боймуродов билан амалдаги келишув муддати узайтирилди. Иқтидорли посбон клуб билан 2025 йил якунигача мўлжалланган шартномага имзо чекди. У 2023 йил U-20 терма жамоаси билан Осиё чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида иштирок этди.

"Пахтакор" билан шартномани узайтиргани хусусида Боймуродов шундай фикр билдирди:
- Мени тарбиялаган клубда фаолиятимни давом эттиришдан хурсандман. Асосий жамоада ўйнаб, ғалабалар ва совринларга эришишда ҳисса қўшмоқчиман. Умид қиламанки, ўзим учун қадрдон клубга кўп ёрдам бераман.