Клуб янгиликлари

Навбатдаги Марказий Осиё дербиси Олмаотада бўлиб ўтади!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 19 июль куни Олмаотада "Қайрат"га қарши ўйнайди.

Ёзнинг қайноқ палласида бизни Марказий Осиё дербисида ён қўшнимиз, Қозоғистон футболи байроқдори "Қайрат" клубига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви кутмоқда. Клублар ўртасидаги келишувга кўра, "Қайрат" ва "Пахтакор" бу сафар Олмаота шаҳрида тўқнаш келади. Баҳс 19 июль куни "Марказий" стадионда маҳаллий вақт билан 20:00да, Тошкент вақти билан 19:00да бошланиши режалаштирилган.

"ҚАЙРАТ" - "ПАХТАКОР"
📅 19 июль, 2023 йил
🕗 20:00 (Олмаота), 19:00 (Тошкент)
🏟 "Марказий" стадион, Олмаота