Клуб янгиликлари

Ёшларимиз "Қизилқум"ни йирик ҳисобда доғда қолдиришди

Клуб янгиликлари

U-21 чемпионатида Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари "Қизилқум"ни 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, яна пешқадамликка қайтишди. Беллашув бошиданоқ ташаббусни қўлга киритган ёшларимиз танаффусгача икки тўп киритишди. Турдимуродов ҳисобни очган бўлса, Холматов орадаги фарқни оширди. Иккинчи бўлимда эса Ашуров ва Одилов биттадан, Саиднуруллаев иккита гол урди. Шу тариқа йирик ғалабадан кейин 12 очко тўплаган "Пахтакор" ёшлари турнир жадвалини бошқариб турибди.

"ПАХТАКОР" - "Қизилқум" 6:0 (2:0)
Голлар: Турдимуродов 21, Холматов 45+1, Ашуров 70, Одилов 78, Саиднуруллаев 82, 87.
"Пахтакор": Боймуродов, Ўринбоев, Поёнов (Анваров, 77), Турдимуродов (Саиднуруллаев, 80), Ашуров, Жабборов, Холматов (Фомин, 72), Раҳматуллаев (Одилов, 72), Ортиқбоев (Абдуллаев, 46), Абдумажидов, Ж.Алижонов (Усмонов, 77). 
"Қизилқум": Маматқулов, Турсунов, Набиев, Усмонов, Музаффаров, Носиров, Бозоров, Раҳматов, Ризақулов, Раҳматиллоев, Асадов. 
Четлатишлар: Набиев, 28. Асадов, 64.