Клуб янгиликлари

Ёшлар лигаси: "Пахтакор" - "Насаф" 5:3


14-турда ёшларимиз "Насаф"ни голларга бой учрашувда доғда қолдиришди.

Биринчи бўлимда катта ташаббусга эга бўлган ёшларимиз 30 дақиқа оралиғида рақиб дарвозасига уч тўп киритишди. Саъдиллаев дублга эришган бўлса, Маҳмудҳожиев учинчи гол муаллифига айланди.

Иккинчи бўлимда Акопов ҳисобни янада йирик кўринишга келтирди. Кейин қаршиликлар ҳам фаоллашишди. Ўйин якунигача жамоамиздан Ўрунов зафар қучган бўлса, Хушбаков дубли ва Ғайбуллаев бир голи билан бунга жавоб берди. Ғалаба ёшларимизни ҳозирча пешқадамга айлантирди.

"Пахтакор" - "Насаф" - 5:3 (3:0)
18 июнь. Қибрай.
Ҳакам: Александр Лупашко.
"Пахтакор": Ҳамроев, Раҳимов, Эрмаматов, Ёқубов (Турғунбоев, 53), Сатторов (Хайруллаев, 62), Жўраев, Ўрунов (Қудратиллаев, 81), Иброҳимов (Акопов, 46), Яхшибоев (Ғанихонов, 46), Б.Саъдиллаев, Маҳмудҳожиев.
"Насаф": Шарипов, Маннонов, Насруллаев (Саидов, 34), Қўзиев, Олимов, Қурбонбоев, Ғайбуллаев, Хушбаков, С.Саъдиллаев, Ш.Неъматов (Зоиров, 54), А.Неъматов.
Голлар: Саъдиллаев 5, 18, Маҳмудҳожиев 30, Акопов 51, Ўрунов 70-пен - Хушбаков 68-пен, 89-пен, Ғайбуллаев 71.
Огоҳлантиришлар: Иброҳимов 37, Хайруллаев 67 - Маннонов 13, С.Саъдуллаев 37, Ш.Неъматов 37, Шарипов 69.

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?