Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлари пешқадамга айланди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлари U-21 биринчилиги 4-турида "Металлург"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, пешқадамга айланиб олди.

Бекободда кечган беллашувда Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари яққол устунликка эришиб, мезбонлар дарвозасига бешта жавобсиз тўп киритишди. Биринчи бўлимда Абдумажидов ва Холматовнинг голлари эвазига олдинга чиққан жамоамиз танаффусдан кейин ҳам хотиржамлик билан назоратни ўзларида сақлаб туришди. Турдимуродов, Раҳматуллаев, Одилов урган голлар "Пахтакор"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади. 4 баҳсда 9 очко жамғарган ёшларимиз турнир жадвалида пешқадам бўлиб олишди.

"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" 0:5
Голлар: Абдумажидов 9, Холматов 33, Турдимуродов 72, Раҳматуллаев 75, Одилов 80.
Ҳакам: Иброҳим Исмоилов.
"Металлург": Муродбоев, Мўйдинов, Абдураззоқов, А.Хайруллаев, Файзуллаев, Тоиров, Шарипов, Қаюмов, Абдуҳамидов, Исломов, Р.Хайруллаев.
Захира: Алиев, Жўрабеков, Охтоев, Раҳимжонов,  Отахонов, Абдусаломов, Муродов, Абдуллаев, Абдуманнонов.
"Пахтакор": Боймуродов, Абдумажидов, Ашуров, Холматов, Асқаров, Раҳматуллаев, Ж.Алижонов, Ўринбоев, Ортиқбоев, Турдимуродов, Жабборов.
Захира: Шевченко, Усмонов, Абдуллаев, Саиднуруллаев, Одилов, Ҳабибуллаев, Пазлидинов, Фомин, Анваров.