Клуб янгиликлари

Превью. "Металлург" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари

Суперлига 4-тур ўйинида "Шерлар" 2 апрель куни Бекободга сафар қилишади.

Чемпионатлар доирасида клублар 52 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 44 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Металлург" ғолиб чиққан. 4 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 137 гол уриб, ўз дарвозасидан 38 тўп олиб чиққан.

Бекобод жамоасининг ўзаро ўйинлардаги сўнгги ғалабаси 2016 йилги мавсумда кузатилиб, ўз майдонида 2:0 ҳисобида ютуққа эришган. Ўзаро баҳсларда энг йирик ғалаба - 6:0 натижаси "Пахтакор"га тегишли. 2003 ва 2006 йилларда "Шерлар" рақибни шундай натижалар билан доғда қолдиришган. Йирик ғалабаларимиз сони жами 17тани ташкил қилади. Бекободда ўтган учрашувларнинг 20тасида "Шерлар" ғалаба қозонган, икки беллашув дуранг билан тугаган бўлса, 4та тўқнашувда "Металлург" устун келган. Меҳмондаги ўйинларда 58 гол урилиб, 19 тўп ўтказиб юборилган. Сафардаги охирги 7та ўйинда жамоамиз зафар қучган.

"Металлург" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 2 апрель, якшанба куни "Металлург" стадионида соат 17:00да бошланади.