Клуб янгиликлари

Сардор Рашидов "Пахтакор"га қайтди

Клуб янгиликлари

Тажрибали ярим ҳимоячи фаолиятини яна "Шерлар" сафида давом эттиради.

Охирги икки мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Сардор Рашидов жорий мавсумни ҳам "Пахтакор" сафида ўтказадиган бўлди. У 2023 йилги мавсум охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Аввалги мавсумда Сардор биринчи даврада жамоамиз таркибида майдонга тушиб, кейинчалик Қатарнинг "Умм Салал" клубига кўчиб ўтганди. Рашидов эркин агент сифатида "Пахтакор" сафини тўлдирди. Умид қиламизки, у жамоамиз билан кўплаб ғалабаларга эришиб, "Шерлар" учун совринлар ютишга ёрдам беради.

"Пахтакор"га қайтишинг муборак, Сардор!