Клуб янгиликлари

Олмалиқда мағлубият


13-турда "Пахтакор" "Олмалиқ"қа 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Биринчи бўлимда ташаббус жамоамиз тарафида бўлди, бироқ юзага келтирилган имкониятлардан унумли фойдаланиш насиб этмади. Каримов ва Сергеевнинг иккитадан зарбаси анча хавфли чиқди. Бу ҳолатларда улар мўлжални ноаниқ олишди ва мезбонлар посбони Хўжаев яхши ўйин намойиш қилди. "Олмалиқ"дан Мурзоев ва Бердимуродовнинг хавфли зарбалари ёдда қолди.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари икки бор стандарт вазиятдан фойдаланишди. Бурчак зарбасидан кейин Бердимуродов ҳисобни очган бўлса, 18 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Йелич аниқ амалга оширди. Шу тариқа "Пахтакор" Олмалиқда мағлубиятга учради.

"ОЛМАЛИҚ" - "ПАХТАКОР" - 2:0 (0:0)
15 июнь. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 2707 томошабин.
Ҳакамлар: В.Серазетдинов - 8,7. М.Саидқосимов - 8.8. Р.Шояхметов - 8,8.
Назоратчи: М.Исмоилов.
"Олмалиқ": Хўжаев, Бердимуродов, Муллажонов, Ғуломов, Иномов, Йейич, Жўраев, Мухторов, Ҳожиакбаров (Раҳматуллаев, 62), Норбеков (Григалашвили, 87), Мурзоев (Клишин, 89).
"Пахтакор": Лобанов, Алижонов, Козак, Тожиев, Ҳошимов, Исматуллаев, Каримов, Нуруллаев, Искандеров (Юсупов, 41), Сергеев, Ҳакимов (Яхшибоев, 67).
Голлар: Бердимуродов, 60 - 1:0. Йелич, 72 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Мурзоев, 25. Каримов, 30. Тожиев, 72.

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?