Клуб янгиликлари

Чемпионлар 4 январгача таътилга чиқишди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" асосий таркиби аъзолари 2023 йилги мавсумга тайёргарликни 4 январдан бошлашади.

Мавсумга ҳозирликнинг дастлабки босқичи Тошкентда ўтказилади. Кейинчалик икки бор хориж йиғини ўтказиш мўлжалланмоқда. Тайёргарлик жараёни ҳақида батафсил маълумот кейинроқ тақдим этилади.