Клуб янгиликлари

"Пахтакор" U-21 биринчилигида учинчи ўринни эгаллади

Клуб янгиликлари

Ёшлар жамоамиз U-21 биринчилигида "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, мавсумни учинчи поғонада якунлади.

Кескин курашлар остида кечган беллашувда Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимда Диёр Холматов пенальтидан ҳисобни очди. Иккинчи бўлим охирида эса Алишер Мўминов орадаги фарқни оширди. Шу тариқа 26 ўйинда 49 очко жамғарган "Пахтакор" ёшлари U-21 биринчилигида бронза медалларига эга чиқишди. Уларни совриндор ўрин билан табриклаб, келажакда асосий таркибга муносиб футболчилар етишиб чиқишига ишонч билдирамиз.

"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" 0:2
Голлар: Холматов 36-пен, Мўминов 86.
"Пахтакор": Отабек Боймуродов, Диёрбек Ортиқбоев, Бекзод Неъматов, Диёр Холматов, Беҳрузбек Асқаров, Шаҳриёр Жабборов, Акбар Ўктамов, Рустам Турдимуродов, Суннатилла Поёнов, Саидумархон Саиднуруллаев, Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Захира: Байрам Нажафалиев, Вазген Погасян, Абдуллоҳ Абдулазизов, Муҳаммад Мансуров, Лазизбек Файзиев, Кирилл Тодоров, Алишер Мўминов, Асадбек Бегларханов, Нодирхон Ҳабибуллаев.