Клуб янгиликлари

Ёшларимиз "Қизилқум" билан дуранг ўйнади

Клуб янгиликлари

U-21 биринчилиги 25-турида "Пахтакор" Қибрайда "Қизилқум" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Баҳсни ҳужумлар билан бошлаган ёшларимиз 22-дақиқада Саиднуруллаевнинг аниқ зарбасидан кейин олдинга ўтишди. Бироқ бунга меҳмонлар тезлик билан жавоб беришди. Тожиев мувозанатни тикловчи гол муаллифи бўлди. Иккинчи бўлимда рақиблар 65-дақиқада пенальтидан Турсунов киритган тўпдан кейин олдинга чиқишди. 78-дақиқада захирадан туширилган Беглархонов ҳисобни тенглаштирди. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланди. Мазкур учрашувдан кейин 25 баҳсда 46 очко тўплаган ёшларимиз сўнгги тур олдидан 3-поғонани эгаллаб туришибди.

"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" 2:2 (1:1)
Голлар: Саиднуруллаев 22, Беглархонов 78 - Тожиев 25, С.Турсунов 65-пен.
Ҳакамлар: К.Расулов, И.Азимов, Ш.Аъзамов, С.Назаров.
Назоратчи: И.Нехочин.
"Пахтакор": Боймуродов, Погосян, Неъматов, Холматов, Мансуров, Тодоров, Ўктамов, Ўринбоев, Саиднуруллаев, Ҳабибуллаев, Абдумажидов.
Захира: Жўрабеков, Нажафалиев, Абдулазизов, Файзиев, Ваниев, Беглархонов, Миродилов, Усмонов.
"Қизилқум": Маматқулов, Мадаминов, Низомов, Носиров, Музаффаров, Тожиев, Имомов, Тошпўлатов, Х.Турсунов, Д,Турсунов, С.Турсунов.