Клуб янгиликлари

Ёшлар жамоамизда йирик ғалаба!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлари U-21 чемпионат 24-турида "Сўғдиёна"дан 7:1 ҳисобида устун келди.

Ўйин тўлиғича жамоамиз ташаббуси остида кечди. Ҳисобни Холматов пенальтини унумли фойдаланган ҳолда очди. Кейин бурчакдан узатилган тўпни Турдимуродов боши билан дарвозага йўллади. Бўлим охирида меҳмонлар ҳам бурчакдан оширилган тўпдан кейин гол уришди. Иккинчи бўлимда эса ёшларимиз 5 тўп киритишди. Саиднуруллаев хет-трикка эришган бўлса, Беглархонов ва Абдумажидов биттадан тўп муаллифи бўлишди. Ушбу ғалабадан сўнг 45 очко тўплаган ёшларимиз 3-ўринда боришмоқда.

"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 7:1 (2:1)
Голлар: Холматов 8-пен, Турдимуродов 19, Саиднуруллаев 69, 86, 90+1, Беглархонов 76, Абдумажидов 90+3- Қўчқоров 39.
"Пахтакор": Нажафалиев, Неъматов, Холматов, Мансуров (Беглархонов, 72), Хананов, Тодоров, Ўктамов (Ҳабибуллаев, 72), Ўринбоев (Файзиев, 85), Турдимуродов (Усмонов, 80), Саиднуруллаев, Абдумажидов.