Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Локомотив"

Клуб янгиликлари

Суперлига 23-турида "Пахтакор" Тошкент дербисида "Локомотив" билан майдонга тушади.

Жамоамиз сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас. Рақибдан эса Хуршид Мухторов ва Жасур Жалолиддинов карточкалар сабабли баҳсни ўтказиб юборади.

Чемпионатлар тарихида жамоалар жами 37 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 23тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 8 беллашувда дуранг натижа қайд этилиб, 6 марта "Локомотив" устун келган. Рақиб дарвозасига 80 гол урган "Шерлар" 32 тўп ўтказиб юборишган. 2020 йил жамоамиз 7:0 ҳисобида рақиб устидан муваффақиятга эришган. 2005 йилги беллашувда эса Анвар Солиев рақиб дарвозасига 5та тўп киритган! Ғалабалардан 7таси йирик натижа билан эришилган.

Ўз майдонимиздаги ўйинларда кўрсаткичлар шундай кўриниш олган: 12 ғалаба, 3тадан дуранг ва мағлубият. Голлар бўйича устунлик "Пахтакор" фойдасига - 48:20. Ўтган мавсумда ўз майдонимизда 2:1 ҳисобида зафар қучганмиз.

"Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув 24 октябрь, душанба куни соат 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.

❗️"Пахтакор" стадионида бошланадиган учрашувни кузатиш истагида бўлган ишқибозлар чипталарни Iticket платформаси орқали харид қилишлари мумкин:
https://iticket.uz/ru/events/sport/PA-LO/23127