Клуб янгиликлари

U-19 жамоамиздан йирик ҳисобдаги ютуқ

Клуб янгиликлари

Биринчиликда 22-тур ўйинлари ўтказилиб, унда "Пахтакор" тарбияланувчилари "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда доғда қолдиришди.

Беллашувда устунлик билан ҳаракат қилган ёш футболчиларимиз иккинчи бўлимда киритилган уч тўп эвазига рақибдан устун келишди. Темур Одилов, Асад Беглархонов ва Муҳаммадали Усмонов голлар муаллифига айланди. Бу ғалабадан кейин 21 учрашувда 43 очко тўплаган "Пахтакор" турнир жадвалида 2-поғонани эгаллаб турибди. Яна икки беллашувдан сўнг ушбу биринчилик баҳсларига якун ясалади.

"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 3:0 (0:0)
20 октябрь. "Қибрай" стадиони.
Ҳакам: Ҳ.Музаффаров.
"Пахтакор": Жўрабеков, Погосян, Исломов, Ваниев, Миродилов, Соколов, Усмонов, Фомин, Ҳабибуллаев, Одилов, Абдумажидов.
Захира: Бакланов, Адҳамов, Файзиев, Файзуллаев, Зоҳидов, Беглархонов, Абдуманнонов, Пазилдинов, Мўминов.
Голлар: Одилов 50, Беглархонов 57, Усмонов 68.