Клуб янгиликлари

Шерзод Аъзамов Суперлигида умумий 200, "Пахтакор"даги 100-ўйинини ўтказди

Клуб янгиликлари
"Шерлар" ҳимоячиси АГМК билан беллашувда ўзининг Суперлигадаги юбилей ўйинида майдонга тушди.

Олмалиқдаги беллашув Аъзамов учун Суперлигада умумий 200-учрашувга айланди. "Пахтакор" таркибида эса у чемпионатда 100-баҳсини ўтказди. Ҳозиргача у "Насаф" сафида 95, "Машъал"да эса 5 беллашувда майдонга туширилган. Аъзамов чемпионат доирасида рақиблар дарвозасига 5 тўп киритган. "Пахтакор" таркибида Шерзод 3 марта Ўзбекистон чемпионига айланган бўлса, 2 мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида зафар қучган. Шунингдек, Лига Кубогида ҳам ғолибга айланган.