Клуб янгиликлари

23 нафар футболчимиз турли терма жамоаларга чақирилди

Клуб янгиликлари
Турли ёшдаги терма жамоалар йиғини учун "Пахтакор"нинг 23 нафар ўйинчиси чақирув олди.

2-14 сентябрь кунлари Уругвайда ўтадиган йиғин учун U-20 терма жамоасига Отабек Боймуродов, Абубакр Ашуров, Кирилл Тодоров, Беҳруз Асқаров, Диёр Ортиқбоев, Аббос Файзуллаев, Шаҳриёр Жабборов, Рустам Турдимуродов таклиф этилган.

4-19 сентябрь кунлари Саудия Арабистонида U-19 термасининг саралаш турнирида қатнашиш учун Суннат Поёнов, Максим Муркаев, Риан Исломов, Байрам Нажафалиев, Муҳаммадали Усмонов, Муҳаммадали Ўринбоев, Рустам Фомин, Муҳриддин Пазлиддинов, Асад Беглархонов, Акбар Ўктамов чақирилди.

29 августдан 8 сентябргача Черногория ва Венгрияда U-18 термасининг йиғини учун Максим Муркаев (ушбу дарвозабон икки терма жамоага чақирилди), Муҳаммадали Зоҳидов, Шаҳзод Имомов, Саидумар Саиднуруллаев, Темур Одилов, Алишер Мўминов таклиф олган.