Клуб янгиликлари

Максим Шацких: "Бу ўйинда икки йўқотдик деб ҳисоблайман"

Клуб янгиликлари

“Навбаҳор” - “Пахтакор” ўйинидан кейин Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди. 

- Яхши ўйин бўлди, иккита кучли жамоа ўртасида мухлислар қизиқарли футбол кўришди. Имкониятлар кўп бўлмайди бундай муҳим ўйинларда.
Рақибга қараб тайёрланамиз, кучли ва кучсиз жиҳатларини ўрганамиз. “Навбаҳор” биз кутгандек ўйнади, ҳайрон қоларли тарафи бўлмади.

Тактика ва схемалар борасида ҳали кўп янгиликлар кўрасиз. 75-80 фоиз клублар уч марказий ҳимоячи билан ўйнаяпти. Замонавий футболга мослашиб борамиз. Тактик тарафдан сюрпризлар мавсум давомида етарлича бўлади. Бугун биз очко йўқотдик, кубокда қаерда ўйнашимизнинг аҳамияти йўқ.