Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финали превьюси. "Пахтакор" - "Шўртан"

Клуб янгиликлари

Кубок баҳсларининг нимчорак финалида "Шерлар" 23 август куни Тошкентда "Шўртан"га қарши майдонга тушади.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон Кубоги ўйинларида жамоалар 6 бор ўзаро тўқнаш келган. Унда жамоамиз бир бор зафар қучган бўлса, уч ўйинда дуранг қайд этилган. Икки беллашувда эса рақиблар ғалаба қозонган. "Пахтакор" 6 гол урган ҳолда 6 тўп ўтказиб юборган. Яна бир тўқнашув Лига Кубоги доирасида ўтказилиб, унда 3:0 ҳисобида "Шерлар" зафар қучган. Ғолиб бир ўйин орқали аниқланади. Асосий бўлимлар дуранг билан якунланган тақдирда қўшимча бўлимлар, шунда ҳам ғолиб номи аниқ бўлмаган ҳолатда пенальтилар серияси белгиланади. Чорак финалга эса 25 август куни қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

"Пахтакор" ва "Шўртан" ўртасидаги баҳс 23 август, сешанба куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.