Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Олимпик". Превью

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Суперлига 16-турида Тошкентнинг яна бир жамоаси "Олимпик" билан баҳс олиб боради.

Чемпионатлар тарихида ҳозирча жамоалар бир бор тўқнаш келган ва ўша баҳс биринчи даврада дуранг билан якунланган. Жамоамиздан Сайфиев гол муаллифига айланган.

"Олимпик" таркибида "Пахтакор" тарбияланувчиси саналган 10 нафардан зиёд футболчи ҳаракат қилмоқда. Бу ўйинчилар ўтган йилдан бошлаб ушбу жамоа сафига жалб қилиб келинган.

"Пахтакор" ва "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйин 17 август, чоршанба куни соат 19:00да "Жар" стадионида бошланади.