Клуб янгиликлари

Александр Насонов "Пахтакор" футболчисига айланди

Клуб янгиликлари

Украиналик ҳимоячи Александр Насонов "Пахтакор" билан эркин агент сифатида шартнома имзолади.

30 ёшли ҳимоячи фаолияти давомида Украинанинг "Днепр", "Волинь", "Металлург" Донецк, "Арсенал" Киев, "Львов" каби клубларда фаолият олиб борган. Украинадаги сиёсий вазият сабабли апрелдан бери Польшанинг "Сокол" клубида ўйнаб келаётганди. Ҳимоячи билан 2022 йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекилди.

Умид қиламизки, Насонов жамоамизга кўплаб ғалабаларга эришишда ёрдам беради. "Пахтакор"га хуш келибсан, Александр!