Клуб янгиликлари

Шаҳзод Азмиддинов ва "Пахтакор" ўртасидаги шартнома 2026 йил охиригача узайтирилди

Клуб янгиликлари
Академиямиз тарбияланувчиси саналган ҳимоячи билан амалдаги келишув давом этишига битим имзоланди.

Ҳозиргача асосий жамоа таркибида 19 беллашувда 2 гол муаллифига айланган Азмиддинов билан жорий шартнома 2026 йил охиригача узайтирилди. Шаҳзод "Пахтакор" тизимидан етишиб чиққан футболчи ҳисобланади.