Клуб янгиликлари

Матбуот анжуманига таклиф этамиз

Клуб янгиликлари

25 июль, душанба куни "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи Максим Шацких билан матбуот анжумани ўтказилади.

Унда яқинда "Шерлар" бош мураббийи сифатида тайинланган мутахассис ОАВ ходимларининг саволларига жавоб беради. Анжуман 25 июль куни соат 12:00да "Пахтакор" стадионида матбуот анжуманлари залида бошланади. Унда барча турдаги ОАВ, мустақил журналистлар ва блогерлар иштирок этишлари мумкин.