Клуб янгиликлари

Сардор Рашидов "Умм Салал"га трансфер қилинди

Клуб янгиликлари

Ярим ҳимоячи Сардор Рашидов фаолиятини Қатар Юлдузлар Лигасида давом эттиради. 

Ўтган мавсумда 6-ўринни эгаллаган "Умм Салал" клуби Рашидовни ўз сафига қўшиб олди. Сардор кеча жамоамизнинг ғалабасига ўзининг суперголи билан ҳисса қўшганди. 

Биз Рашидовга Қатардаги фаолиятида омад, ғалабалар ва совринлар тилаб қоламиз.