Клуб янгиликлари

Тўрт ёш тоифасида академиямиз тарбияланувчилари ЎФА Кубоги финал босқичига йўл олишди

Клуб янгиликлари
Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси мезбонлигида ўтаётган ЎФА Кубогида дастлабки босқич ўйинлари якунига етди.

Ушбу мусобақада иштирок этаётган академиямизнинг тўрт жамоаси ҳам финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. 2006, 2007, 2008 ва 2009 йилда таваллуд топган тарбияланувчилардан иборат жамоалар энди ҳал қилувчи баҳсларда қатнашади.