Клуб янгиликлари

Аёллар жамоамиз "Локомотив"дан устун келди

Клуб янгиликлари
Олий лига 10-турида "Пахтакор" аёллар жамоаси "Локомотив"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйинда ташаббусга эга бўлган қизларимиз рақиб дарвозасини уч марта ишғол этишга муваффақ бўлди. Нодира Искандарова, Розия Асқарова ва Тожинисо Рашидова томонидан киритилган тўплар жамоамизга муҳим ғалаба келтирди. Мазкур ютуқдан кейин "Пахтакор" 12 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 6-поғонадан жой олган.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 3:1 (1:0)
11 июнь. Тошкент. "Чилонзор" стадиони. 21 томошабин.
Ҳакам: А.Сидорова.
"Пахтакор": Баҳриддинова, Искандарова, Тагирова, Ҳикматова, Ҳожиева, Эркинова (Пайзиқулова, 87), Эшмаматова, Захаренко, Асқарова, Ҳотамова, Рашидова.
"Локомотив": Юмангулова, Суюнова, Эшмуродова (Абдукаримова, 46), Султонова, Кручинина, Йўлдошева (Назарқулова, 25), Ҳалимова, Жамолова, Тошева (Абдусамадова, 84), Абдуғаниева (Нурмуҳаммедова, 78), Пирназарова.
Голлар: Искандарова 14, Асқарова 56, Рашидова 90+2-пен - Жамолова 88.