Клуб янгиликлари

Футзал жамоалари мавсумни совринли поғоналарда якунлашди

Клуб янгиликлари

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида мавсум ниҳоясига етди.
 
“Пахтакор” асосий футзал жамоаси мавсумдаги ҳар икки мусобақада муваффақиятли иштирок этди. Кўплаб футзалчилар бошқа клублар сафига бориб қўшилган бўлишига қарамай, Шуҳрат Тошмедов бошчилигида ёш ва тажрибали ўйинчилар уйғунлигида шакллантирилган жамоа ҳар бир учрашувда рақибларга жиддий қаршилик кўрсатди. Чемпионатда учинчи ўрин эгалланди ва кетма-кет тўртинчи мавсум “Пахтакор” кучли учликдан жой олди. Муҳаммад Зоиров 18, Константин Свиридов 17, Феруз Фахриддинов 16, Алишер Иброҳимов 15, Акмал Элмуродов 14 ва тажрибали Дилшод Ирсалиев 12 гол уришга эришишди. Ўзбекистон Кубогида жамоамиз финалда тўп тепиб, терма жамоа ўзагини ташкил этган “Жиззах Кентекс”га имкониятни бой берди.

Илк бор ташкил этилган футзал бўйича U-18 чемпионатида “Пахтакор” ёш футзалчилари учинчи ўриндан жой олиб, совриндорлар қаторига кирди. Футзалда жорий мавсум барча мусобақаларда жамоаларимиз энг кучли учликдан ўрин эгаллагани ушбу йўналишда ишлар яхши кетаётганини билдиради.