Клуб янгиликлари

Максим Шацких "Пахтакор"да спорт директори сифатида иш бошлади

Клуб янгиликлари
Киевнинг "Динамо" ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ажойиб фаолияти орқали кўплаб мухлислар меҳрини қозонган, Европа майдонларида юртимиз номини танитган Максим Шацких "Пахтакор" спорт директори сифатида ишга киришди. Клуб ва Шацких ўртасида битимга имзо чекилди. 

Фаолияти давомида Валерий Лобановский сингари мутахассис қўл остида "Динамо" Киевда ўйнаган Шацких замонавий футбол билимларини яхши ўзлаштирган. У клубимизга академиядан асосий таркибгача бўлган йўлни иқтидорларнинг тизим асосида босиб ўтишига ёрдамлашади, ёш ва юқори салоҳиятли футболчиларни топишга интилади. Бу борада у ўйнаган "Динамо" МДҲда етакчилардан бири саналади. Умид қиламизки, Шацких клубимизнинг янги даражага кўтарилиши ва кўплаб совринларга эга чиқишига ўзининг катта ҳиссасини қўшади.