Клуб янгиликлари

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг чемпион жамоаси "Пахтакор" футбол клуби билан танишди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" футбол клуби раиси ўринбосари Дилшод Каримов халқаро турнирда ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатган болаларга клуб тарихи, стадион, жамоанинг совринлари хусусида маълумотларни айтиб ўтиб, уларнинг кейинги фаолиятига омад тилади. Болалар эса ўзларини қизиқтирган турли саволлар билан клуб раиси ўринбосарига мурожаат қилишди. Чемпион жамоа аъзолари стадион ва клубдаги ишлар билан яқиндан танишиб, кечки пайт "Пахтакор" асосий таркибининг Қибрайдаги машғулотига ташриф буюришди. У ерда болалар ўз кумирлари бўлган футболчилар билан учрашиб, машғулотни кузатиш имкониятига эга бўлишди. Ушбу болалар ҳам кун келиб, "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоасида ўйнайдиган даражага чиқиб боришади деб умид қиламиз.
 
Санкт Петербургдаги мусобақада Жавоҳир Аъзамов, Шоҳрух Бегматов, Сарварбек Фок, Александр Кононенко, Арслан Дмитрев, Камронбек Пардаев, Рим Клевентов, Муҳаммадсодиқ Холдоров Диёр Данаев иштирок этишди. Уларга Абдулазиз Маннопов ва Темур Машарипов мураббийлик қилиб келмоқда.

Ушбу жамоани Россиядаги мусобақадаги ғолиблик билан яна бир бор табриклаб, уларга энг яхши тилакларни билдириб қоламиз.