Клуб янгиликлари

Қаршида "Насаф" билан голсиз дуранг

Клуб янгиликлари
Суперлига 7-тур марказий баҳсида "Насаф" ва "Пахтакор" тўқнашувида дарвозаларга голлар урилмади.

Биринчи бўлимда жамоамиз ўйинни яхшироқ назорат қилди ва бир неча кескин ҳужумлар уюштирди. Мезбонлардан Норчаев ва Муҳиддиновнинг аниқ зарбаларидан сўнг Қувватов тўпни эгаллаб олди. Жамоамиздан эса Турғунбоевнинг жаримадан уринишини дарвозабон бартараф этган бўлса, Азизнинг боши билан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ бўлди. Бўлим якунида Сайфиевнинг қанотдан узатган тўпини Эркинов дарвозага кучли тепа олмади. Натижада ҳимоячи дарвозага кетаётган тўпни тепиб юборишга улгурди.

Иккинчи бўлим бошида мезбонларнинг босими кучайди. Улар узоқ масофадан кўпроқ зарбалар беришга интилишди. Нуруллаев ва Абдураҳимовнинг 22 метрлардан берган аниқ зарбаларидан кейин Қувватов маҳорат кўрсатди. "Шерлар"дан эса Ҳамробеков бир вазиятда бурчакдан оширилган тўпга зарба беришга улгурмади. Жамоаларнинг ҳужумдаги уринишлари самара бермади ва беллашув 0:0 ҳисоби билан якунланди.

"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 0:0
7 май. Қарши. "Марказий" стадион. 15500 томошабин.
Ҳакамлар: А.Шукуруллаев, А.Сидоров, Б.Шавкатов, Ф.Янсупов.
ВАР ҳаками: Э.Турсунов.
ВАР ассистент: Т.Гайнуллин.
Назоратчи: А.Попов. 
Комиссар: Б.Ширинов.
"Насаф": Неъматов, Давронов, Алиқулов, Муҳиддинов (Абдураҳимов, 73), Саидов, Норчаев (Смайлагич, 73), Мозговой, Холмуродов (Нуруллаев, 39), Бозоров, Станоевич (Соловьёв, 90), Эшмуродов. 
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Ларин, Хаджиев, Сайфиев, Ҳамробеков, Алибоев, Собирхўжаев (Файзуллаев. 79), Эркинов, Турғунбоев (Эргашбоев, 79), Мираҳмадов (Шаркич, 62).
Огоҳлантиришлар: Хаджиев, 17. Саидов, 48. Алижонов, 85. Сайфиев, 90+3.