Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг Чемпионлар Лигасида 50-ғалабаси ва бошқа кўрсаткичлар

Клуб янгиликлари


2022 йилги Чемпионлар Лигасидан кейин жамоамиз ва футболчиларга оид турли кўрсаткичларни тақдим этамиз.

"Пахтакор" ўзбек клублари ичида биринчи бўлиб ОЧЛлда 50-ютуққа эришди ва мусобақада бу натижани қайд этган 4-жамоага айланди. Турнир тарихида умумий гол уриш борасида "Шерлар" олтинчи, ўйин ўтказишда бешинчи ва тўпланган очколар борасида тўртинчи поғонадан ўрин олган.

Жамоамиз Саудия Арабистонида маҳаллий клублардан устун келган Ўзбекистоннинг ягона клуби саналади. Бу ишни жами уч марта уддалаш насиб этган.

Бу йилги мусобақа давомида Аббос Эргашбоев ва Шаҳриёр Жабборов асосий таркиб ҳамда ушбу турнирда дебютини нишонлади. Аббос Файзуллаев ва Эргашбоев биринчи тўпларини киритишга эришди.