Клуб янгиликлари

Превью. "Сепахан" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари
Ҳозиргача эронликларга қарши беллашувларда "Шерлар" 24 беллашувнинг 14тасида зафар қучган. Тўрт ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 6 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 34 тўп киритилиб, 25 гол ўтказиб юборилган.

"Сепахан" билан уч беллашувнинг иккитасида рақиблар устун келган. Бир ўйин "Пахтакор" ғалабаси билан тугаган.

Баҳсни жамоамиздан Икром Алибоев ва Миржаҳон Мираҳмадов дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Эронликлар сафида бундай йўқотиш мавжуд эмас.

"Сепахан" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйин 22 апрель куни Бурайда шаҳридаги "Қирол Абдуллоҳ" стадионида Тошкент вақти билан соат 22:15да бошланади.