Клуб янгиликлари

Славче Войнески: "Иккинчи ўйинда вазиятни ўнглаб, ғалабага интиламиз"

Клуб янгиликлари

"Ал Таъавун" - "Пахтакор" ўйинидан олдинги матбуот анжуманида бош мураббий Славче Войнески ва ярим ҳимоячи Икром Алибоев иштирок этди.

Войнески : - "Таъавун" мезбон жамоа. Улар янги мураббий билан бошқача ўйнашни бошлашди. Рақиб ҳурматга сазовор жамоа. Улар мухлислари қаршисида яхши ўйнаб, ғалаба қозонишди. Биз иккинчи баҳсда вазиятни ўнглаб, зафар қучишга интиламиз.

"Сепахан"нинг стандартларда яхши ўйнашини билардик. Футболда баъзан шундай бўлади. Кичик хато ёки ҳолат ўйинни ўзгартириб юборади. Камчиликларни кўриб чиқиб, тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Ҳамиша жамоа ўйинини таҳлил қиламиз, бунга эътибор қаратамиз. Ўтган ўйиннинг ўзида ёмон ўйнамадик, аммо хатоларга ўзимиз йўл қўйдик.

Таркибимизда йўқотишлар мавжуд эмас. Барча эртанги беллашувда иштирок этишга тайёр.

Алибоев: - Биз эртага ўзимизни кўрсатиб, ютиш учун боримизни берамиз. Рақибимизни ҳурмат қиламиз, яхши жамоа деб айта оламан. Ўз ўйинимизни намойиш қилсак, вазиятни яхшилай оламиз. Мезбон жамоа билан ўйин қизиқарли бўлади деб ўйлайман.