Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Олимпик" билан дуранг ўйнади

Клуб янгиликлари

Суперлига 3-турида жамоамиз "Олимпик" билан баҳслашди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида рақиб икки кескин вазиятни юзага келтирди. Дастлаб Жиянов жарима майдони ичидан узоқ бурчакка аниқ зарба йўллади ва ҳисобни очди. Кейинроқ Мамасидиқов дарвоза устунини нишонга олди. 15-дақиқада эса Алибоев ВАР орқали кўриб чиқилган ҳолатдан кейин майдондан четлатилди. Шундан сўнг "Пахтакор" хавфли ҳужумлар ташкил қилишга тушди. 22-дақиқада Чераннинг узатмасини қабул қилиб олган Сайфиев ҳисобни тенглаштирди. У яқин бурчакка зарба йўллаб, мувозанатни тиклади - 1:1. Бўлим давомида Турғунбоевнинг голи ВАР орқали бекор қилинган бўлса, Рашидовнинг бирга-бир вазиятдан тепган тўпини Назаров қайтариб қолишга эришди.

Иккинчи бўлим бошида Черан қулай вазиятда зарба беришга кеч қолди. 60-дақиқада эса рақибдан Мирсаидов майдондан четлатилди. Шундан кейин Сайфиев, Черан, Эркинов ва Алижонов томонидан берилган аниқ зарбаларни рақиб дарвозабони қайтариб юборди. Шу тариқа учрашувда 1:1 натижаси ўзгармади ва жамоамиз жорий мавсумда илк бор очко йўқотди.

"ОЛИМПИК" - "ПАХТАКОР" - 1:1 (1:1)
16 март. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 543 томошабин.
Ҳакамлар: Э.Турсунов, Ш.Камаров, С.Ҳакимов, Р.Чориев.
Назоратчи: М.Исмоилов.
ВАР ҳаками: А.Шукуруллаев.
ВАР ассистент: Ж.Саидов.
Комиссар: А.Файзиев.
"Олимпик": Назаров, Мирсаидов, Ҳамралиев, Тоиров, Турсунов (Бегимов, 68), Турдиалиев, Иброҳимов, Жўрақўзиев (Холдорхонов, 77), Мухторов (Анваров, 46), Мамасидиқов (Абдуманнонов, 68), Жиянов (Ғиёсов, 80).
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Ларин, Хаджиев, Сайфиев, Ҳамробеков, Алибоев, Рашидов (Эркинов, 64), Шаркич (Собирхўжаев, 46), Турғунбоев (Мираҳмадов, 85), Черан.
Голлар: Жиянов, 5 - 1:0. Сайфиев, 22 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Ҳамробеков, 19. Турсунов, 31. Мухторов, 44. Тоиров, 90+1.
Четлатишлар: Алибоев, 12. Мирсаидов, 58.