Клуб янгиликлари

"Динамо" - "Пахтакор". 1-тур ўйини превьюси

Клуб янгиликлари
Суперлиганинг 2022 йилги мавсумини "Пахтакор" Самарқандда "Динамо"га қарши ўйин билан бошлайди.

"Динамо" таркибида янги мавсум олдидан кўп ўзгаришлар юзага келди. Айни пайтда жамоани Предраг Роган бошқармоқда.

Чемпионатлар тарихида жамоалар 48 учрашувда тўқнаш келишган. Унда "Пахтакор" 37 ғалаба, 5 дуранг ва 6 мағлубиятни қайд этган. Рақиб дарвозасига 98 тўп киритилиб, 24 гол ўтказиб юборилган. Самарқандда ўтган ўйинларда "Шерлар" 15 ғалаба, 5 дуранг ва 4 мағлубиятга эгалар.

Ўйинни мезбонлардан дисквалификация сабабли Жўрабек Маннонов ўтказиб юборади. Жамоамизда бундай йўқотиш мавжуд эмас.

"Динамо" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги 1-тур баҳси Самарқанддаги "Динамо" стадионида 3 март, пайшанба куни соат 18:30да бошланади.