Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг 2022 йилги ҳомий ва ҳамкорларига ташаккурнома топширилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол клуби билан 2022 йилда ҳомий ва ҳамкор сифатида ишлаб келаётган компания ва ташкилотларга клуб ташаккурномалари тақдим этилди.

Клуб раиси ўринбосари Дилшод Каримов ва клуб бош директори Дмитрий Адисман "Пахтакор" билан ҳамкорлик қилиб келаётган ҳомийлар "Avalon" ва "Trastbank", ҳамкорлар "Bars", "Oriat Dono", "Деловой город" ва "Montella" га ташаккурномалар топширилди. 

Умид қиламизки, ушбу компания ва ташкилотлар билан ҳамкорлик самарали ҳамда узоқ муддат давом этади.