Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ўз тарихида 26-финалда майдонга тушади

Клуб янгиликлари

"Шерлар" 27 февраль куни клуб тарихидаги 26-финалда майдонга тушади.

Ҳозиргача жамоамиз ўзи ўйнаган 25 финалнинг 16тасида ғалаба қозонган. Қўлга киритилган совринлар орасида Ўзбекистон Кубоги (13 марта), Суперкубок, Лига Кубоги ва МДҲ Чемпионлари Кубоги мусобақалари бор. Ўзбекистон Кубоги финалида 4, Суперкубокда 3, СССР Кубоги ва МДҲ Чемпионлари Кубогида бир мартадан финалларда жамоамиз имкониятни бой берган. Финалларда энг кўп тўқнашувлар "Насаф" ва "Нефтчи"га қарши кузатилган - 5 мартадан. "Шерлар" АГМК билан 4, "Бунёдкор" билан эса 3 марта майдонга тушган.

Шунингдек, "Пахтакор" яна "Пахтакор-79" хотира турнири, ПФЛ Кубоги, СССР биринчи лига Кубоги, IBA Shield каби мусобақалар финалларида ҳам иштирок этиб, "Пахтакор-79", СССР биринчи лига Кубоги ҳамда IBA Shield мусобақаларида ғолибга айланган.