Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Акобир Шукуруллаев бошқаради

Клуб янгиликлари

ПФЛ Ўзбекистон Суперкубоги учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.

"Насаф" билан беллашувни Акобир Шукуруллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Алишер Усмонов ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдам беради. Ўйинда ВАР тизимидан фойдаланилади. Шукуруллаев ҳозиргача "Пахтакор" иштирокида етти ўйинда ишлаган ва уларнинг ҳаммасида жамоамиз зафар қучган. Сўнгги марта ўтган мавсумда "Бунёдкор" билан Ўзбекистон Кубоги ярим финал учрашувида ҳакамлик қилган.

Ўйинда ВАР тизимидан фойдаланилади.

"ПАХТАКОР" – "НАСАФ"
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Бахтиёрхўжа Шавкатов (Тошкент), Ғайрат Жўраев (Наманган).
Назоратчи: Бахтиёр Намозов (Тошкент).
ВАР ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент).
ВАР ассистент: Рустам Лутфуллин (Тошкент).
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.