Клуб янгиликлари

U-21 жамоамиз ТФА Кубоги ғолиби бўлди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлар жамоаси Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан ўтказилган мусобақада зафар қучди.

Финалда "Бунёдкор" U-21 жамоаси билан майдонга тушган ёшларимиз кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Ягона гол 65-дақиқада Абдуллоҳ Абдулазизов томонидан урилди. У рақиб дарвозабонининг устидан тўпни ошириб ташлади. Биринчи бўлимда дарвозамиз томон белгиланган пенальтини Отабек Боймуродов қайтаришга эришди.

"ПАХТАКОР" U-21 - "БУНЁДКОР" U-21 - 1:0
"Пахтакор": Боймуродов, Иминов, Мансуров, Абдулазизов, Асқаров, Жабборов, Тодоров, Пўлатов, Мифтахуддинов, Турдимуродов, Поёнов.
Захира: Маҳмудов, Погасян, Рўзметов, Ўктамов, Хананов, Абдураззоқов, Беглархонов.
Гол: Абдулазизов 65.