Клуб янгиликлари

U-21 жамоаси ТФА Кубогида иккинчи ғалабага эришди

Клуб янгиликлари

Тошкентда ТФА Кубоги мусобақаси давом этмоқда.

"Пахтакор" U-21 жамоаси иккинчи ўйинда "Локомотив БФК" билан майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Рақибнинг бир голига баҳс охирларида Иззат Пўлатов ва Беҳруз Ўктамов аниқ зарбалари билан жавоб қайтаришди.

"ПАХТАКОР" U-21 - "ЛОКОМОТИВ БФК" - 2:1
Голлар: Пўлатов 83, Ўктамов 90+2 - Зуҳриддинов 14.

U-19 жамоаси эса "Металлург" U-21 билан учрашувда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ёшларимиздан Ҳабибуллаев ҳисобни очди, бироқ бекободликлар икки гол уриб, ғалабани ўз томонларига оғдиришди.

"ПАХТАКОР" U-19 - "МЕТАЛЛУРГ" U-21 - 1:2
Голлар: Ҳабибуллаев 20 - Тоиров 52, Муҳиддинов 70.