Клуб янгиликлари

Риан Исломов билан шартнома узайтирилди

Клуб янгиликлари

Иқтидорли ярим ҳимоячи Риан Исломов жамоамиз билан келишувни узайтирди.

Исломов 2022 йил охиригача "Пахтакор" билан келишувга имзо чекди. Ёш футболчининг ўзини кўрсатиши давом этган тақдирда у билан шартномани узоқроқ муддатга имзолаш борасида музокаралар бўлиб ўтади. Риан 2021 йилги мавсумда U-18 ва U-21 жамоалари сафида жами 19 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол муаллифига айланди.