Клуб янгиликлари

Жамоамиз назорат ўйинида "Дўстлик" дарвозасига олтита гол урди

Клуб янгиликлари

"Шерлар" биринчи лига вакилини йирик ҳисобда доғда қолдирди.

Савия тарафлама рақибдан анча устун бўлган жамоамиз мазкур беллашувда кўплаб хавфли вазиятларни содир этган ҳолда жавобсиз олти гол уришди. Аббос Эргашбоев дублга эришган бўлса, Икром Алибоев ва Миржаҳон Мираҳмадов ўзларининг илк тўпларини киритишди. Пўлатхўжа Холдорхонов ва Азиз Турғунбоев ҳисобига биттадан гол ёзилди. Кейинги назорат баҳслари Туркия йиғини доирасида ўтказилиши режалаштирилган.

"ПАХТАКОР" - "ДЎСТЛИК" 6:0
"Пахтакор": Қувватов (Боймуродов, 57), Ашуров, Азмиддинов, Ўлмасалиев (Иминов, 46), Розиев (Поёнов, 46), Алибоев (Файзуллаев, 46), Холматов, Эргашбоев, Турғунбоев, Рашидов (Холдорхонов, 63), Черан (Мираҳмадов, 46).
Голлар: Эргашбоев 5, 22, Алибоев 31, Мираҳмадов 60-пен, Холдорхонов 71, Турғунбоев 89.